Бугун ИИВ Маданият саройида вазирлик марказий аппарати ходимлари ҳамда таклиф этилган меҳмонлар иштирокида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

“Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусида ташкил этилган ушбу тадбирда сўз олган Марказий сайлов комиссияси котиби, юридик фанлар доктори, профессор Худоёр Маматов жорий йилнинг 27-октябр куни мамлакатимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига оид барча маълумотлар билан батафсил таништирди. Шунингдек нотиқ, юртимиз сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар тўғрисида ҳам алоҳида таъкидлади.

Қизиқарли ва мазмунли ўтган мазкур йиғилиш якунида осойишталик посбонларини қизиқтирган саволларга ҳам мутахассис томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Ўз мухбиримиз.