Юртимиздаги ўзининг узоқ тарихига эга шаҳарлардан бири Шаҳрисабздир. Шу сабабли, бу ердаги шонли ўтмишимиздан ҳикоя қилувчи обидалардан сайёҳлар қадами узилмайди. Айниқса, “Оқсарой” барчани ўзига мафтун этадиган қадамжолардан ҳисобланади.

Қадимий ва навқирон бу юртга келаётган сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, улар билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси осойишталик посбонлари томонидан ҳам кўплаб тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган ана шундай саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, ҳудуд осойишталиги таъминланиб, юртимиз ва хорижлик меҳмонларнинг хотиржамлигига сабаб бўлаётир.

Ўткир ХУСАНОВ,

сержант.