Жиззах шаҳрида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ўтказилган мазкур танловда вилоятнинг 13 нафар фаол аёли 3 шарт асосида куч синашди. Қатнашчиларнинг чиқишини баҳолаш жараёнида уларнинг ўз соҳасида эришган натижалари, сиёсий ва иқтисодий билими ҳамда санъатга оид иқтидорига эътибор қаратилди.

Натижаларга келадиган бўлсак, Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, маёр Сайёра Холмирзаэва энг юқори балл тўплаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тадбир якунида ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.