Анъанага кўра, жорий йилнинг 22 феврал куни ИИВ Маданият саройида Алоҳида намунали-кўргазмали оркестрнинг “Халқ манфаатлари йўлида хизмат қиламиз” деб номлаган ҳисобот концерти бўлиб ўтади.
Бадиий раҳбар ва бош дирижёр, подполковник Муқимжон Маҳмудов бошчилигидаги жамоанинг ижро дастури ранг-баранг ва серқирра бўлиб, ундан Ватанга оид маршлар, ватанпарварлик ҳақидаги қўшиқлар, мумтоз асарлар, жазз ва эстрада композициялари, машҳур филмлардан куйлар жой олган.
Сеҳрли мусиқа оҳангларига гўзал ижролар жўрлиги нафақат соҳа ходимлари, балки кўплаб юртдошларимизга кўтаринки кайфият улашувчи мазкур маданий тадбирга барча-барчангизни таклиф этамиз.
Ушбу тадбир ҳақида газетамизнинг кейинги сонида батафсил танишасиз.
