Норин тумани 3-секторда жойлашган “Марғизор” маҳалласида меҳнат фахрийси Мадамин Абдуллаэв ташаббуси билан халқ кутубхонаси очилди.
Қувонарли томони, мазкур зиё маскканида 15 мингдан ортиқ турли номдаги китоблар бўлиб, 2500 нафар аъзоси мавжуд.
Илм маърифат улашишга чин дилдан бел боғлаган ушбу маҳалла нуронийсининг кутубхонасидаги китобдан фойдаланиш бепул.
Нодирбек ҚИПCНАҚОВ,
Норин тумани 3-сектор котиби.
