Навоий шаҳридаги "Маънавият ва маърифат маркази"да “Халқаро қизлар куни” муносабати билан “Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг учун” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди ушбу тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб, барча қизларни мазкур сана билан қутладилар.  

Унда жамиятимиз ҳаётида ўзининг ташаббускорлиги ҳамда фаол ҳаракатлари билан хотин-қизларга кўмаклашаётган турли соҳа вакилалари тақдирланишди. Улар орасида Кармана тумани ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Моҳинур Бебутованинг ҳам борлиги соҳа ходимларини қувонтирди. Шу куни “Ёшлар дафтари”га киритилган қизларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.