Тошкент шаҳар ИИББ Жцбда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларнинг руҳий-маънавий тарбия даражасини, касб маҳорати ва билимларини оширишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ЖЦБ раҳбарияти, Кинология хизмати ва карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи шахсий таркиби иштирок этди. 

Сўзга чиққан масъуллар ички ишлар органларида хизмат интизоми талабларига, қонунийликка риоя қилиш, мавжуд муаммолар ва уларга ечим топиш йўллари ҳақида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, жойлардаги бўлинма раҳбарлари қўл остидаги ҳар бир ходимга нисбатан эътиборлироқ бўлишга, уларнинг руҳий-психологик ҳолатини ва оилаларидаги ҳолатни батафсилроқ ўрганиш айтиб ўтилди. Айниқса, ходимлар ташқи қиёфасига эътиборлироқ бўлиши ва фуқаролар билан муомала маданиятига риоя қилишлари зарурлиги эслатилди.

Учрашувга таклиф этилган ходимларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқлари яқинларининг фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Меҳмонларга фаолият учун ташкил қилинган қулай шарт-шароитлар, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, ходимлар ва уларнинг оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида маълумотлар билан ҳам таништирилди. 

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.