ИИВ Навоий академик лицейида “Оила давлат ва жамиятнинг асосий бўғини ва таянчи”, “Соғлом оилани шакллантиришнинг асосий мезонлари” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирда Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, мутахассис психолог ҳамда Тиббиёт бўлими ходималари иштирок этдилар.
Тадбир давомида академик лицей қизларига соғлом турмуш тарзига амал қилиш соғлом оиланинг асосий мезони эканлиги, ҳар бир ўқувчи қиз бўлажак она сифатида ўз соғлиғига эътиборли бўлиши лозимлиги айтилиб, балоғат ёшида учрайдиган тиббий муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида тавсиялар берилди. Шунингдек, ўқувчи қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис шифокорлардан жавоб олишди. Уларга тарқатма материаллар берилди.
Мутахассис психолог бугунги кунда жамиятда учраётган оилавий ажримларнинг асосий сабаби оилалардаги маънавий муҳитнинг етарли даражада соғлом эмаслиги эканлигини таъкидлади. Айниқса, аёл ички ишлар органи ходимлари халқ манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга намунали, соғлом оила муҳитига эга бўлишлари талаб этилиши мисоллар кўринишида тушунтирилди. Шундан сўнг психологик иммунитетни шакллантирувчи омиллар тўғрисида тавсиялардан иборат тарқатма материаллар топширилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
