“Кексалар ҳафталиги” муносабати билан ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари Навоий вилояти Иибга ташриф буюришди. Дастлаб улар кутубхона, ватанпарварлик бурчаги ҳамда ходимлар фаолияти билан танишдилар. Сўнг уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир бошида истеъфодаги полковниклар Миркомил Мирфайзиэв ҳамда Ўткир Аҳмедов сўзга чиқиб, ўзларининг ҳаётий ва амалий тажрибаларидан сўзлаб беришди. Ходимларни зиммаларидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишга, қонунийлик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилишга чақиришди. Самимий руҳда ўтган давра суҳбати чоғида фахрийлар берган маслаҳат ва тавсиялар ходимларнинг келгуси фаолиятида асқатиши шубҳасиз.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
