Аҳолини спортга жалб қилиш, маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантириш, маънан ва жисмонан етук оилаларни шакллантириш мақсадида Ургут тумани 3-сектор ҳудудида “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида Ички ишлар вазири соврини учун спорт мусобақаси ва китобхонлик беллашуви ташкил этилди. 

 3-сектор раҳбари Ургут туман ИИБ бошлиги, полковник З.Мамадолиэв ташаббуси билан ўтказилган тадбир “Жартепа” маҳалла фуқаролари йиғинида ҳудудида жойлашган 93-сонли мактабда бўлиб ўтди.

Унда иштирокчилар спортнинг шахмат, стол теннси, қувноқ стартлар ва узоққа югуриш турлари ҳамда китобхонлик бўйича беллашишди.

  Мусабақанинг спорт йўналиши бўйича Маруф Холматовлар оиласи, китобхонликда Жасур Муқимовлар оиласи ғолиб бўлди. Уларга 3-сектор томонидан совғалар топширилди.

Замира БОЛТАЕВА, 

“На посту” мухбири.  

Самарқанд вилояти.