Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ томонидан атроф-муҳит муҳофазасига оид рейд ўтказилди. 

Рейд давомида Гулистон туманидаги дала ва сув ҳавзаларида икки нафар фуқаро томонидан ноқонуний ов қилиш ҳолати аниқланиб, уларга нисбатан 2 млн. 700 минг сўм маъмурий жарима ва 1 млн. 215 минг сўм миқдорида етказилган зарарни ундириш жазоси белгиланди. 

Шунингдек, Сирдарё тумани Бахт шаҳрида дала четидаги 45 дона тут ҳамда 69 дона терак дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда кесиб кетилганлиги аниқланди. Қонунбузарлар томонидан табиатга 223 млн. 425 минг сўм зарар етказилган. Уларга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда “ мухбири.

Сирдарё вилояти.