Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ИИВ Жиззах академик лисейи ўқувчилари иштирокида Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижодига бағишланган шеърий кеча уюштирилди. Маънавият ойлиги доирасида ташкил қилинган тадбир аввалида халқимизнинг суюкли шоирлари ижоди ҳамда уларнинг номларини абадийлаштириш борасида амалга оширилган тилга олинди.

Шундан сўнг ички ишлар органлари ходимларининг билимлари Ҳамид Олимжон ва Зулфия шеърларини ёддан айтиш, ижодий асарлар парчаларини таҳлил этиш ҳамда мушоира шартлари асосида синовдан ўтказилди. Беллашувда Фориш тумани ИИБ кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори, лейтенант Шоҳжаҳон Саломов 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Мирзачўл тумани ИИБ кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори, лейтенант Илёсжон Нурматов ҳамда Шароф Рашидов тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ инспектор-психологи, капитан Сожида Жумановага насиб этди.      

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“ПОСТДА” мухбири.

Жиззах вилояти.