Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари ҳамда ИИВ Навоий академик лисейи директори бошчилигидаги тарғибот гуруҳи вилоятимизнинг умумтаълим мактабларида учрашувлар ўтказишни бошлаб юбордилар. Бундан кўзланган асосий мақсад аълочи ва иқтидорли ўқувчиларни лисейга жалб қилиш орқали келгусида ички ишлар органлари учун билимли ва иқтидорли ходимлар захирасини яратишдир. 

Тарғибот тадбирлари давомида ўқувчиларга ИИВ Навоий академик лисейида таҳсил олувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида давлатимиз томонидан кўрилаётган чоралар бўйича маълумотлар бериляпти. Ўзаро мулоқотлар чоғида гуруҳ аъзоларига Қизилтепа туманидан 23 нафар ҳамда Навбаҳор туманидан 25 нафар аълочи ўқувчилар лисейга кириш истагини билдиришди. Тарғибот тадбирлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.