ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Сурхондарё вилоятида жойлашган 7257-ҳарбий қисмнинг 2022-йил чақирувидаги 20 нафар муддатли ҳарбий хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун имтиёзли тавсияномалар топширилди. Тавсияномаларни ҳарбий қисм командири, подполковник Шавкат Жўраев тантанали равишда топшириб, уларнинг келгуси ҳаётларига омад ва зафарлар тилади.
Ғофур ТЎРАЭВ,
ҳарбий қисм командирининг
тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари