Касбига садоқатли одам умрининг асосий қисмини унинг ривожига ҳисса қўшиш билан ўтказади. Бундай кишининг бошқаларга нафи кўпроқ тегса-да, фидойилигини сира кўз-кўз қилмайди. Ички ишлар органлари тизимида кадрлар билан ишлаш йўналишида ҳам кўп йиллар меҳнат қилиб, ҳамкасбларига ўрнак кўрсатган ходимлар талайгина.
ИИВ Бирлашган таҳририяти ана шундай фидойи ходимларнинг фаолиятига бағишлаб «Кадрлар хизмати фидойилари» деб номланган янги китоб тайёрлаб, чоп эттирди. Куни кеча Сурхондарё вилояти Иибда мазкур китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ИИБ шахсий таркиб жамоаси, ОАВ ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Бирлашган таҳририят бош муҳаррири ўринбосари, маёр Азизжон Файзиэв китобдан жой олган кўплаб устоз ходимларнинг ҳаёт йўли, улар кўрсатган жасоратлар ҳақида тўхталди. Хусусан, вилоят Иибда кўп йиллар меҳнат қилган фахрий ходимларнинг ибратли хизмат фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.
– Китобдан узоқ йиллар вилоят ИИБ кадрлар хизмати йўналишида ишлаган отам Самижон Чориэв ҳақидаги хотиралар ҳам ўрин олганини кўриб, жуда хурсанд бўлдим, – дейди Юлдуз Чориэва. – У кишининг тажрибаси эндигина соҳага қадам қўяётган ёшлар учун катта мактаб бўлишига умид қиламан.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда мухбири.
Сурхондарё вилояти.
