Илм икки дунё саодатидир, дейди кексалар. Зеро, илмли инсон ўзи учун доим тўғри йўлни танлай билади, илмсизни ҳамма ҳар ёққа етаклайди. 

Бугун биз яшаётган ахборот асрида фарзандларимизни турли ёт ғоялар оқими сари етаклайдиганлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг таъсирига тушиб қолмаслиги учун эса болаларни мурғаклигидаёқ гўзал ахлоқли, илмли қилиб тарбиялашга аҳамият берилади. Истиқболи порлоқ, мустақил ҳаётда қоқилмайдиган бўлиб етишишига эътибор қаратилади. Бунда, аввало, ота-она фарзандини назорат қилиши, уни ростгўй, раҳмдил, меҳрибон, виждонли, диёнатли қилиб тарбиялаши, айниқса, билим олишга рағбатини кучайтириши лозим бўлади. 

Сариосиё туманидаги 3-умумтаълим мактабида туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтган тадбирда ана шу мавзу хусусида сўз борди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан нафақага чиққан фахрийлар ҳам иштирок этди. Улар ёшларга ҳаётда ўз йўлини топиши, бир мақсад сари интилиши учун ҳаётий маслаҳатларини беришди. 

Насиба МАЖИТОВА,

Сариосиё тумани ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант.