Нукус ихтисослаштирилган маданият мактабида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда ушбу таълим муассасаси ўқувчилари иштирокида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимиздаги барча соҳалар қатори, ички ишлар органлари тизимида бугунги кунда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида ёшларга батафсил тушунчалар беришди.
Шунингдек, учрашувда мамлакатимиз ёшларини она Ватанга меҳр-муҳаббат ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш йўлида самарали ишлар олиб борилаётгани, бу каби хайрли ишларда кекса авлод вакилларининг ҳам муносиб ўрни борлиги ҳақида таъкидланди.
Ўз навбатида эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёшлар ҳам қимматли вақтини аямасдан келган фахрийларга чуқур миннатдорлик билдириб, келажакда улар каби етук инсонлар бўлишга ваъда берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
