Хоразм вилояти Иибда “Биз бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак ватанмиз!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирга ички ишлар органлари ходимлари, соҳа фахрийлари ҳамда ёш ходимлар таклиф этилди. Тадбирда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, маёр Ш. Ибрагимов юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ички ишлар органлари ходимлари ҳамда соҳа фахрийларининг фидойи хизматини алоҳида эътироф этди.
Учрашувда вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Р. Раҳимов, истеъфодаги полковник И. Ҳамидулин, истеъфодаги подполковник С. Назаровлар сўзга чиқиб, ёшларни ватанга муҳаббат, касбга садоқат руҳида тарбиялаш юртимиз равнақи учун ғоят муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда ёш ходимларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларини ўргатишда фаол иштирок этиб келаётган фахрийларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар ва навбатдаги махсус унвонлар топширилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
