Жиззах политехника институтида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Жиззах вилояти ИИБ, соҳавий хизматлар, шаҳар ва туманлар Ииблари, ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 3-минтақавий ҳудуд муассасалари вакиллари, ИИВ Академияси курсантлари ҳамда фахрийлар иштирокида уюштирилган тадбирда ИИВ фахрийси, истеъфодаги генерал-маёр Телман Муродходжаев, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаэв, учинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Обиджон Шерқулов, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Нозим Маҳамматов ва бошқалар сўзга чиқди. Тизимда кечаётган ислоҳотлар, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича тўхталдилар.
Учрашув давомида истеъфодаги генерал-маёр Телъман Муродходжаэвнинг ҳаёти ва хизмат фаолияти акс этган “Осойишталик ортидаги тиканли йўл” ҳужжатли филми намойиш этилди. Шунингдек, йиғилишда фахрийлар ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Бундан ташқари, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш масаласи ҳам йиғилганлар диққат марказида бўлди ва соҳа ходимлари томонидан йўл қўйилган айрим камчилик ҳамда нуқсонлар танқид остига олинди.
Ходимлар халққа садоқат ва ҳалоллик билан хизмат қилишга, билдирилган ишончга муносиб бўлиш ҳамда билим ва тажрибаларини мунтазам оширишга чақирилди. Ўз навбатида ҳар жиҳатдан ҳамкасбларига ибрат бўлаётган бир қатор соҳавий хизматлар ходимларига ташаккурномалар топширилди.
Ана шундай учрашув вилоят Иибда ҳам бўлиб ўтди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.