Ёш авлодни тарбиялашда “устоз-шогирд” анъанасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларнинг бой тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ишларнинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14-январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тизимда хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Учрашувда узоқ йиллар давомида ички ишлар органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб, ёш авлодга ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фахрий устозлар ўзларининг бой амалий тажрибалари ҳақида ходимларга сўзлаб беришди. Бундан ташқари, Бухоро давлат университети тарих ва юриспруденсия факулътети досенти, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, Зиёдулло Элов Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини шахсий таркиб эътиборига етказиб, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим - Янги Ўзбекистонда устувор йўналиш” мавзуси бўйича ҳам йиғилганларга қатор маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан ходимларга консерт дастури ҳавола этилди. Тадбир якунида соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган фидойи фахрийларга миннатдорлик рамзи сифатида вилоят ИИБ томонидан чоп этилган “Ватан осойишталиги йўлида 30 йил” номли китоб топширилди.

Ҳаёт Шарипов, 

истеъфодаги полковник.

Бухоро вилояти.