Шу кунларда жойларда «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» миллий танловларининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур танловларда кўпгина аёл ходимлар қатори, ички ишлар органларида хизмат қилаётган, ҳамкасбларига ҳар жиҳатдан ўрнак бўлаётган аёл ходимлар ҳам иштирок этмоқда.

Фарғона вилоятида ўтказилган «Йил аёли» кўрик-танловининг ҳудудий босқичида вилоят Иибнинг турли соҳавий йўналишларида хизмат қилаётган 

5 нафар ходима фаол қатнашди.

Ҳар бир иштирокчининг хизмат фаолияти, шу билан бирга, оилада, фарзандлар тарбиясида тутган ўрни белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди.

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» миллий танловларининг Хоразм вилоят босқичи кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Танловнинг вилоят босқичида Урганч шаҳар ИИОФМБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Н. Абдуллаэва «Йилнинг энг ватанпарвар аёли» номинасияси ғолиби деб топилди.

Н. Абдуллаэва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, корхона ва ташкилотларда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш бўйича самарали ишларни амалга оширмоқда. 

Натижада шаҳар ҳудудида аёллар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони кама­йиб, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси таъминланмоқда.

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида «Йил аёли», «Гендер тенглик фаоли» танловларининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, оилада, фарзанд тарбиясида кўпларга ибрат бўлаётган, шунингдек, ўз соҳасида самарали иш олиб бораётган опа-сингилларимиз фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу танловларда иштирокчилар 11 та номинасия бўйича сараланди.

«Гендер тенглик фаоли» миллий танловида Қўрғонтепа ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, катта лейтенант Фотима Мирзааҳмедова номинасия ғолиби деб топилди.

«Йил аёли» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида бўлиб ўтди. Унда турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар 16 номинасия бўйича ўзаро куч синашди.

Танлов якунида Нукус тумани ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Рита Сарманова «Йилнинг энг ватанпарвар аёли» номинасияси бўйича 1-ўринга муносиб кўрилди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Сариосиё тумани ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Мажитова ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ижтимоий-моддий, тиббий-психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш баробарида, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кўплаб тадбирлар, профилактик суҳбатлар ўтказиб келмоқда. У шунча юмушдан ортиб, жамоат тадбирлари, кўрик-танловларда ҳам фаол иштирок этишни уддалайди. Яқинда ўтказилган «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритди.

– «Ҳар бир одам қиладиган ишининг қандай натижаланишини олдиндан фаҳмласа, муаммога дуч келмайди». Фаолиятим давомида бу ҳикматли гапнинг мағзини яхшироқ анг­ладим. Ҳар гал унинг нақадар тўғрилигига, инсон ўз ҳаракатларини бошқара олиши, ҳаётда ақл билан бирга фаросат ҳам жуда муҳим эканлигига амин бўлдим, – дейди лейтенант Насиба Мажитова.

Ҳа, Насибанинг сўзларида жон бор. Зеро, у ўтаётган тажриба мактаби ҳам буни кўрсатиб турибди. Ички ишлар органлари тизимида иш бошлаганига эндигина 3 йил бўлган бўлса-да, қаҳрамонимизнинг тиришқоқлиги, ўз ишини пухта бажаргани туфайли эришаётган натижалари айца арзигулик.

Насибанинг режалари катта. У гендер тенглик бўйича илмий иш қилиш ниятида.