“Маънавият ойлиги” доирасида Фарғона вилоятининг Риштон тумани Ички ишар бўлимида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ 2-минтақавий ҳудудига қарашли шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган 100 нафарга яқин фахрийлар, тизимда кўп йилдан буён хизмат қилиб келаётган тажрибали ходимлар ва янги ишга кирган ёшлар иштирок этди.

Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Муҳитдин Жўраэв, ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари, истеъфодаги полковник Ғайратжон Болтабоэв қацҳаниб, “устоз-шогирд” анъанасининг тизимда тутган ўрни, унинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар ёшларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.

Шу куни бир гуруҳ фахрийларга ИИВ Фахрийлар кенгаши томонидан таъсис этилган кўркак нишони ва фахрий ёрлиқлар ҳам тантанали равишда топширилди.

Учрашув ифторлик дастурхони устида ҳам давом этди. Устозлар шогирдлари билан самимий суҳбатлашиб, уларга қимматли маслаҳатларини беришди.

Бу учрашув ёш ходимларнинг маънавий дунёсини бойтишда, уларни Ватанга муҳаббат, касбга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.