* Мамнуният ва хурсандчилик билан йўқотилган вақт йўқотилган ҳисобланмайди.
* Вақт – пул. Лекин ҳеч бир маблағ вақтни қайтара олмайди.
* Баъзан «эртанги» кун «бугун» бўлишга улгурмай, «кечаги» кунга айланиши мумкин.
* Вақт ҳамма саволларга жавоб топиб беради.
* Ҳар бир онда бахт мужассам. Шунчаки уни кўра билиш керак.
* Вақтини сен билан ўтказишни истамаган одамга вақтингни бағишлама.
* Ҳар нарсанинг ўз вақти, ҳар ҳодисанинг ўз соати бор.
* Вақт учади, лекин сен ўз вақтингнинг учувчиси бўлишинг керак.
* Нафратга бағишланган ҳар бир соат меҳр-муҳаббатдан юлиб олинган абадиятдир.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
