Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейида “ВАТАН ТАҚДИРИ — МЕНИНГ ТАҚДИРИМ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академияси тадқиқотчиси Собир Элмуратов иштирок этди. Тадқиқотчи ўз сўзида Ватан келажаги учун барча масъул эканлиги, билим олишнинг аҳамияти, аждодлар ибрати ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, инсон тарбиясида китобнинг ўрни ҳақида сўз юритиб, ёшларни маънавий комилликка ундади.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
