Иивга қарашли Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252- ҳарбий қисмда 2023-йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёш аскарларнинг Ватанга қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда ИИВ ўринбосари генерал-маёр Баходир Мирзараҳимовнинг байрам табригини қисм командири подполковник Хомиджон Юсупов ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг сўзга чиққан Қуролли Кучларимиз фахрийлари ҳамда ота-оналар Ватанга қасамёд қилган ёш аскарларни табриклашди. Ўз ўрнида тадбирга ташриф буюрган аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари хизмат жойида яратилган шарт-шароитлар, кийим-кечак ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда аскарларга кўрсатиладиган ғамхўрликларни кўриб, бундан жуда ҳам мамнунлигини изҳор этишди.
Тадбир сўнгида ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи ҳарбий хизматчилари қўл жанги усулларидан қўргазмали чиқиш қилди.
Адиз НАРЗИЕВ,
Ҳарбий қисм командирининг
тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,
подполковник.
