Фарғоналик Сардор Мадғозиэв бир неча йиллардан буён китоб савдоси билан шуғулланиб келади. Айни кунларда шаҳарда бир нечта китоб дўконлари тармоғини ишга тушириб, фаолиятини кенгайтирмоқда. Ёш тадбиркор ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини очиб, онлайн китоб савдоларини ҳам йўлга қўйган.

Шу кунларда ёш тадбиркор анчадан буён режалаштириб юрган ниятини амалга оширди, яъни кўчма китоб дўконини ташкил этди. Шу мақсадда интернет орқали ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганди ва янги лойиҳани ишлаб чиқди.

Маҳаллий усталар ёрдамида сайёр китоб дўкони велосипедга мослаштирилди. Унинг айтишича, барча харажатлари билан ихчам, ҳар томонлама қулай бўлган дўкон ўн миллион сўмга тушган.

Айни кунларда тадбиркор велосипедда ҳаракатланаётган сайёр китоб дўкони билан Фарғона шаҳрининг аҳоли гавжум жойларида юриб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.