Қашқадарё вилояти Иибда Наврўз байрами тадбири бўлиб ўтди. Унга вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар, соҳа фахрийлари таклиф этилди.
Тантанали тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов очиб, Ички ишлар вазирининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Муротжон Азимов соҳа ходимларини айём билан қутлади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-мартдаги “Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига биноан тақдирланган Деҳқонобод тумани ИИБ ҲПБ “Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика катта инспектори, подполковник Ҳусан Абраҳматовга “Содиқ хизматлари учун” медали тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари, бир гуруҳ ходимларга «Аъло хизматлари учун», И, ИИ, ИИИ даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ, эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари берилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳовлисида катта дошқозонда сумалак солиниб, сумалак сайли ташкил қилинди. Соҳа маликалари томонидан тайёрланган баҳор таомлари, кўклам неъматлари дастурхонга тортиқ этилди.
Вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган шаҳодатланган хотин-қизлар ўртасида “Энг пазанда ходима” танлови ўтказилиб, ғолиблар бошқарма раҳбариятининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Воҳанинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга хуш кайфият улашди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
