Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Фаррух Тоиров Шаҳрисабз туманидаги 3-секторга қарашли “Халқобод” маҳалласидаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашди.
Тадбирда маҳалладаги 74-мактабнинг юқори синф ўқувчиларига тушунчалар берилиб, келгусидаги орзулари, режалари ҳақида суҳбатлашилди. Сўнгра ўқувчилар Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой” мажмуаси, Темурийлар тарихи музейи ва бошқа маданий мерос объэктлари билан яқиндан танишдилар.
Якунда ўқувчиларга туризм полициясининг вазифалари, улар хизмат вақтида фойдаланадиган махсус транспорт техникалари ва бошқа воситалар ҳақида тушунчалар берилди.
Жавлон АЛЛАЕВ,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
