Жорий йилнинг 25-30-апрел кунлари Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида “Лазги” ИИ Халқаро рақс фестивали бўлиб ўтди. Фестивалга дунёнинг 21 мамлакатидан 180 нафарга яқин иштирокчилар ташриф буюришди. Шунингдек, ушбу нуфузли тадбирда кўплаб хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ҳам томошабин сифатида қатнашиб, Хоразм миллий рақс санъатининг тарихи ва бугуни, унинг мусиқа билан нақадар жозибадор уйғунлашганлигига гувоҳ бўлишди.

Халқаро рақс фестивалининг энг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди. Хоразм вилояти ички ишлар органларининг ҳудудий ва соҳавий хизматлари ходимлари фестивалъ ўтказилиши даврида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янада ҳушёрлик билан хизмат олиб боришди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.  

Хоразм вилояти.