Бугун ИИВ Маданият саройида вазирлик марказий аппарати ходимлари билан “Ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик – тинчлик гарови” мавзусида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.
Унинг аввалида сўз олган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети кафедра мудири, сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраев бугунги кунда мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ҳамда қўшни давлатлар билан ҳар томонлама самимий алоқалари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида эса, Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Азизбек Икрамов томонидан тизимда самарали хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимларга уй-жой сотиб олиши учун унинг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал пуллари тантанали равишда топширилди.
Ушбу тадбирнинг тўлиқ тафсилоти билан газетамизнинг навбатдаги сонида танишасиз.
