Ички ишлар органлари ходимлари юртимизда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида куну тун хизмат вазифасини аъло тарзда бажариб келишяпти. Бухоро вилояти Иибдаги ана шундай осойишталик посбонларининг бир гуруҳи “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Қуролли кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди. Ходимларга кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, махсус унвон, эсдалик совғалар топширилди. Албатта, бундай эътибордан рағбат топган ходим келгусида сидқидилдан Ватан ҳимоясига бел боғлаши, юксак натижаларга эришиши шубҳасиз.
Ф. УСМОНОВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
