Пандемия кучайган 2020-йилда бир қатор соҳа вакиллари, хусусан ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ўз хизматларини бир зум тўхтатмадилар. Аксинча, соҳа вакилларининг вазифалари ортгандан ортди. Ҳали коронавирус инфексиясидан ҳимояланиш йўллари маълум бўлмаган, шунингдек ваксина ўйлаб топилмаган вақтда бундай фаолият фидойилик, қаҳрамонлик эди.

Бу жараёнда айрим йўл патрулъ хизмати ходимлари ҳаётдан кўз юмгани ҳам сир эмас. Хусусан, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3- сафабар гуруҳи ЙПХ инспектори, сержант Кенжабой Сулаймонов йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган хизмати давомида инфексия юқтириши оқибатида вафот этди. Унинг юрт олдидаги хизматлари унутилмади. Мамлакатимиз раҳбарининг фармони асосида “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Кенжабой Сулаймонов таълим олган Зарбдор туманидаги 2-сонли ўрта умумтаълим мактабида унинг шарафига ёдгорлик ўрнатилди. Ёдгорликнинг очилиш маросимида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаэв, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Ҳусан Холқўзиэв ва бошқалар Кенжабой Сулаймоновни илиқ сўзлар билан ёдга олиб, мард йигитнинг хотираси сафдошлари қалбида абадий яшашини билдирдилар.

Шу куни Кенжабой Сулаймоновнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Дарҳақиқат, асл ўғлонларнинг эл олдидаги фидокорона хизмати асло унутилмайди.

Аббос Дадашов,

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори, сафдор.