Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи Ашула ва рақс ансамблининг хушовоз хонандалари, сўз усталари иштитокида Бухоро вилоятининг шаҳар-туманларида консерт дастури ташкил қилинмоқда. Жумладан, Қоракўл тумани амфитеатри ва Вобкент тумани марказий ўйингоҳида ҳамда Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида консертлар бўлиб ўтди.

   Тадбирларда ички ишлар ходимлари, уларнинг оила аъзолари, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда санъатга ихлосманд ёшлар иштирок этишди.   

  Консерт дастурлари давомида ИИО сафида ўз хизмат вазифасини бажараётган чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига совғалар топширилди.

    Қисқаси, хушовоз хонандалар ва сўз усталарининг чиқишлари консерт иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.