Вилоятимизда ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш борасида кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бухоро шаҳар ИИОФМБ Терроризмга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро давлат университети жисмоний маданият факултети талабалари иштирокида навбатдаги профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирда талабалар ижтимоий тармоқларда экстремистик ташкилотларнинг тарғиботлари ва сохта дин уламоларининг даъватларини кузатиши орқали уларнинг таъсир доирасига тушиб қолиши ёки чет элда фаолият олиб бораётган экстремистик оқимлар ва таъқиқланган ташкилотлар сафига қўшилиб қолиши ҳамда норасмий ташкилотларнинг ноқонуний фаолияти, йиғилиш ва митингларини кузатиши кабилардан огоҳ бўлишга чорланиб, уларнинг оғир ва аянчли якунига доир сўз юритилди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.