Полковник Абдукарим Юлбарисов 1954-йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган.
Ҳарбий хизматдан сўнг, Тошкент милиция мактабини тамомлаб, ички ишлар органлари сафида фаолият кўрсата бошлайди. Хизмат жараёнида Тошкент давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетида сиртдан таҳсил олди. 1977-2003-йилларда юртимизнинг бир қатор вилоят бошқармалари ва туман бўлимларида масъулиятли лавозимларда сидқидилдан хизмат олиб борган.
2003-йилда эса, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатаётган пайтида қуролланган жиноятчини зарарсизлантириш ва қўлга олиш чоғида мардларча ҳалок бўлади. Вафотидан сўнг, А. Юлбарисов мамлакатимиз Президентининг фармонига мувофиқ, “Жасорат” медали билан мукофотланди.
Ҳозирда у ҳаёт бўлганида, 70 ёшни қаршилар эди. Эндиликда унинг йўлини фарзанди Эркин Юлбарисов ва набираси Жасурхўжа Абдукаримовлар давом эттириб,Тошкент вилояти ички ишлар органлари сафида фидойилик билан хизмат қилиб келмоқда.
Шу боисдан ҳам Абдукарим Юлбарисов бугун орамизда бўлмаса-да, унинг ёрқин хотиралари барча яқинларининг қалбида абадий яшамоқда.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
