Яқинда Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасида мазкур соҳа вакиллари иштирокида ўтган йилда амалга оширилган ижобий ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ташкил этилди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Жалолов бошчилигида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда жорий йилни ушбу соҳа ходимлари учун “Тергов сифатини ошириш йили” деб белгиланганлиги, эндиликда, ҳар бир терговчи ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариб, юқори натижаларга эришиши маълум қилинди.
Шунингдек, тадбирда юқори натижаларга эришган тергов бўлинмалари “Энг яхши тергов жамоаси” рейтинги бўйича мукофотга лойиқ топилди. Шу билан бирга, хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ терговчилар ҳам ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг фахрий ёрлиғи ҳамда Ииббнинг пул мукофотлари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, узоқ йиллар давомида мазкур тизимда самарали хизмат қилиб, унинг ривожига муносиб ҳисса қўшган икки нафар соҳа фидойиси ҳам иззат-икром билан пенсияга кузатилди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
