Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Б. Мирзараҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қоровул қўшинларига қарашли 7532-ҳарбий қисм (Навоий шаҳри) ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7259-ҳарбий қисм (Навоий шаҳри) да бўлиб, ўрганишлар олиб борди.
Ўрганиш жараёнида Ватанимиз ҳимоячилари билан ҳарбий интизомга қатъий риоя қилиш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик, ўз бурчини ҳалол, виждонан бажариш тўғрисида профилактик суҳбат олиб борилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари ҳарбий қисмларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал қилиш юзасидан зарур кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
