“Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
Муросасиз ўтган мусобақада Боёвут тумани Иибнинг зукко ходимлари биринчи, Мирзаобод тумани ИИБ ҳамда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.
Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
