Қашқадарё вилояти ИИБ ЖЦБ ППХ баталони ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Косон туманида яшовчи фуқаро Н.М. “Ерқўрғон” деҳқон бозори ҳудудида “Трения” ёзувли 40 қути пиротехника воситаларини сотаётгани аниқланди.

Фуқародан пиротехника воситалари холислар иштирокида қонуний тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.