Билим ўқиб-ўрганиш, кундалик тажриба, кузатиш орқали тўпланади. Инсон қайси ёшда бўлишидан қатъи назар, доимо билимини бойитиб, фикрини чархлаб бориши керак.

Айнан шу мақсадни кўзлаб таҳририятнинг т.ме/постдарасмий телеграм канали орқали жумбоқли саволлар ва топшириқлар бериб боряпмиз. Анъанага мувофиқ, якунланаётган йилда канал ўқувчилари орасидан ўзининг ҳозиржавоблиги, зукколиги ва билимдонлиги билан бошқаларга намуна бўлган вазирлик ҳузуридаги ЖИЭД 6-МММ (Нукус шаҳар) 2-сонли ТҲ Т ва ҚБ қўриқлаш отряди катта назоратчиси, сафдор Улуғбек Қурбоновни «Йил билимдони» деб эълон қиламиз. Зукко ходимимизга соғлик, хизматда муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

Дарҳақиқат, саволга жавоб излаш асносида ўқийсиз, изланасиз. Натижада билимингизни мустаҳкамлаб борасиз. Бизнинг мақсадимиз ҳам шу, аслида.