Маънавият маршрути доирасида ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматчилари пойтахтимизда жойлашган Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат қилишди.
Саёҳат давомида музей мутахассислари ХХ аср бошларида яшаб ўтган, “халқ душмани” сифатида қатағон қилинган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби жадидларнинг юрт озодлиги йўлида амалга оширган ишлари, ёзган асарлари ҳақида қимматли маълумотларни айтиб ўтишди. Аскарлар музейга ўша даврга мансуб “қора 110” деб юритилган машина экспонатини томоша қилиб, у билан боғлиқ мудҳиш воқеалардан бохабар бўлишди.
Азамат Курбанбаев,
кичик сержант.
