Сирдарё вилояти Иибда Хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда тизимда хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилиниб, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг янги таркиби сайланди.
Учрашувда тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Қарор билан тасдиқланган “Йўл харита”сида Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар фаоллигини оширишни назарда тутувчи тадбирлар, яъни хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун уларнинг захирасини шакллантириб бориш, кадрлар захирасига киритилган хотин-қизларда раҳбарлик сифатларини шакллантириш чораларини кўриб бориш, ижтимоий-маиший муаммоларини ўрганиб бориш ва ҳал этишга кўмаклашиш, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш чораларини кўриш каби тадбирлар белгилаб берилганлиги таъкидланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлаш билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, маёр Нигора МАМАЮСУПОВА.
