Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлиги ва қўшин таркибидаги 7251-сонли ҳарбий қисмда бўлиб, шахсий таркиб билан учрашди. Вазир ўринбосари сўнгги вақтларда жаҳонда рўй бераётган турли қуролли тўқнашувлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида суҳбатлашиб, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва жанговар шайликни юқори даражада сақлаш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.
Шунингдек, қўшин миқёсида ўтган 9 ойлик ҳарбий интизом ҳолатига тўхталиб, йўл қўйилган камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди. Ушбу ҳолатларга бундан кейин йўл қўймаслик юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
Азамат Курбанбаев,
кичик сержант.
