Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.

Ҳарбий хизматчилар, нафақадаги ҳарбийлар ва Қуролли кучларимиз фахрийлари иштирок этган тадбирда сана муносабати билан тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурилди.

Тадбирда ўз хизмат мажбуриятларига виждонан ёндашиб келаётган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида ижобий натижаларга эришган бир қатор ҳарбий хизматчилар Қўшин қўмондони ва ҳарбий қисм командирининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 

Б.МЎНИСОВ,

ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, подполковник.