Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмаларининг 2022 йилдаги фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа вакиллари эришган ютуқлар эътироф этилиб, йўл қўйилган камчиликлар тилга олинди. Чунончи, тергов ҳаракатлари давомида 66 миллиард 639 миллион сўмлик моддий зарар аниқланиб, шундан 53 миллиард 721 миллион сўми қопланишига эришилган.
Йиғилишда тергов ҳаракатларини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди. Шунингдек, терговчиларнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлашга қаратилган фаолияти кўриб чиқилди. Тадбир давомида хизмат фаолиятида ижобий кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ ходимлар пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
