Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими масъуллари томонидан 3-сонли ихтисослаштирилган ўрта умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тарғибот тадбири уюштирилди. Мулоқот давомида пиротехника воситаларини сақлаш, сотиш, фойдаланиш ҳамда тиғ олиб юриш билан боғлиқ қонунбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида маълумот берилди. Мавзу доирасида жорий йилда Жиззах вилоятида вояга етмаганлар томонидан содир этилган айрим жиноятлар тафсилотлари баён қилинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.