Хоразм вилояти Иибда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари иштирокида “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг мазмун-моҳиятини пухта ўрганиш ва хизмат фаолиятига кенг тадбиқ этишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник А.Имяминов очиб, мазкур қарор Янги Ўзбекистоннинг янги ички ишлар органларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”ни шахсий таркибга қисқа муддатда ўргатиш юзасидан ўқув дастурини ишлаб чиқишга эътибор қаратилди.
Йиғилиш иштирокчилари мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Фарид НУРМАТОВ,
капитан.
Хоразм вилояти.
