Наима (исми ўзгартирилди) тилла тақинчоқларини сотмоқчи бўлди. Шу мақсадда Шўрчи туманидаги бозор ҳудудида тилла тақинчоқлар сотадиган Қирмизнинг олдига бориб, маслаҳат сўради.

Қирмизхонга аёлнинг бу режаси ёқиб тушди. У Наиманинг ишончига кириб, тилла тақинчоқларини ўзи сотиб беришини айтди. Шу тариқа Наимадан нархи салкам 120 миллион сўм бўлган тилла буюмларни олиб қолди. Бироқ тақинчоқларни сотди-ю, пулини шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборди ва Наимани алдаб юрди.

Наима Иибга ариза қилгач, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Жасур ТЎРАЕВ,

Сурхондаре вилоят ИИБ ҳузуридаги

 ТБ УМИБ терговчиси, маёр