Бухоро шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида аралаш жанг санъати бўйича нуфузли АТФC 27 ҳамда Браве CФ 103 халқаро мусобақаси ўтказилди. Беллашувларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Покистон, Ҳиндистон, Туркия, Россия, Баҳрайн ҳамда бошқа қатор давлатлардан ташриф буюрган профессионал спортчилар қатнашди. Ҳар бир учрашув юқори маҳорат, жанговар руҳ ва қатъият билан кечиб, томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Мусобақанинг энг эътиборли жиҳатларидан бири вилоят ИИБ ходими, катта сержант Шариф Қўшаевни мазкур турнирдаги муносиб иштироки бўлди. У россиялик спортчига қарши кечган жангда ишончли ва қатъиятли ҳаракат қилиб, рақибини муддатидан олдин мағлуб этди ҳамда ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

У.ШУКУРЛАЕВ,

маёр.

Бухоро вилояти.