Жиззах вилоятидан 24 нафар жазо муддатини ўтаётган шахс мазкур рўйхатга киритилиб, уларнинг катта қисми жазодан озод этилган бўлса,
4 нафарининг жазо муддати қисқартирилди.
Ҳозирги кунда ўз хонадонига етиб келган афв этилганларнинг яшаш шароити, муаммолари ўрганилиши бошлаб юборилиб, улар тиббий кўрикдан ўтказилди. Туман-шаҳар Ииблари бошлиқлари иштирокида қабуллар ташкил қилиниб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиши белгиланди. Шу билан бирга, афв этилганлар ҳудудий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик марказларида рўйхатга олиниб, ҳар бирига маҳалла фаоллари мураббий сифатида бириктирилди.
Зарбдор туманида истиқомат қилувчи озодликка чиқарилган 4 нафар фуқаро билан туман ва тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида афв этилган фуқароларнинг ҳаётга қайта мослашуви, жамиятга интеграцияси, қолаверса, уларни иш билан таъминлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида масъул ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур жараён инсонпарварлик сиёсатининг амалий ифодаси бўлиб, яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиш, янги ҳаёт бошлаш учун замин яратади. Афв этилганларнинг жиноят йўлига қайта қадам босмаслиги учун давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ишлар давомли ва тизимли тарзда олиб борилади.
Адҳам ШЕРМАМАТОВ,
катта лейтенант.
Жиззах вилояти.
